Бугун 28 февраль, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Хитой янги пневмония эпидемияси ҳақида "ҳақиқатни ошкор қилди"

Хитой янги пневмония эпидемияси ҳақида "ҳақиқатни ошкор қилди"

Хитойда респиратор касалликлар тўлқинига маълум патогенлар сабаб бўлади, Хитой Халқ Республикаси соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатда янги вируслар аниқланмаган.

Агентлик фуқароларни шахсий ҳимоя чораларини кўришга, агар инфекция юқтирган бўлса, иш ёки мактабга бормаслик, шунингдек, “шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш ва соғлом турмуш тарзини олиб бориш”га чақирди.

“Мониторинг маълумотларига кўра, ҳозирда кенг тарқалган ўткир респиратор касалликларнинг барчаси маълум патогенлар келтириб чиқаради ва тегишли тарзда ишлаб чиқилган даволаш усулларига эга. Янги вируслар ёки бактериялар келтириб чиқарадиган янги юқумли касалликлар аниқланмаган”, — дейилади Давлат қўмитаси сайтидаги пресс-релизда.

Киритилди: 18:25 02.12.2023. Ўқилди: 5006 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!