Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Хитой ЯИМ учинчи чоракда 4,8 фоиз ўсди

Хитой ЯИМ учинчи чоракда 4,8 фоиз ўсди

Хитой Давлат статистика бюроси эълон қилган маълумотга кўра, мамлакат ялпи ички маҳсулоти учинчи чоракда йиллик ҳисобга нисбатан 4,8 фоиз ўсиб, 94,974 триллион юань ёки 13,337 триллион долларни ташкил этган.

Йил сўнгида ушбу кўрсаткич тахминан 5 фоизга етиши кутиляпти. 5 март куни Халқ вакиллари кенгаши йиллик сессиясида эълон қилинган ҳисоботда айни мақсад “бандликни рағбатлантириш, уй хўжаликлари даромадини ошириш, хавф-хатарлар олдини олиш ва муаммоларни бартараф этиш зарурати экани, ушбу кўрсаткич 14-беш йиллик дастурида белгиланган мақсадлар ва умуман модернизация билан боғлиқ вазифаларга жавоб бериши” таъкидланган.

Халқаро валюта жамғармаси кўчмас мулк бозоридаги муаммо ва ташқи талаб пасайиши асносида Хитой иқтисодиёти жорий йил 4,6 фоиз ўсишини башорат қилмоқда. Европа комиссияси эса бу рақамни 4,7 тарзида келтирган.

“Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги маълумотига кўра, 2024 йил Хитой ЯИМ ўсиши бироз секинлашади.

Ўтган йил кўтарилиш 2022 йилга нисбатан 5,2 фоиз, яъни расмий фараздан сезиларли даражада юқори кўрсаткични қайд этган.

Киритилди: 09:10 19.10.2024. Ўқилди: 554 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!