АҚШ расмийларига кўра, Пекин ядровий қуролларини кўпайтирмоқда ва кичик қувватли ядровий синовларни ўтказмоқда. Шу билан бирга, Хитой буларни халқаро мониторингдан яширишга ҳаракат қилмоқда.
Кузатув станциялари Хитойдаги Лобнор полигони яқинида 12 сония оралиғида иккита ер силкинишини қайд этган. АҚШ маълумотларига кўра, Хитой портлашни яшириш учун сейсмик сигнални заифлаштирган бўлиши мумкин.