Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Хитой ва Европа муносабатларида бурилиш

Хитой ва Европа муносабатларида бурилиш

Хитой Европарламентиинг беш нафар депутатига қарши санкцияларни бекор қилди. Бу қарор Европа Иттифоқи ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги парламент мулоқотини қайта тиклаш имконини беради.

Бу ҳақда Европарламент баёнотида маълум қилинган.

Европарламент раиси Роберта Метсола фракция раҳбарларини Хитойнинг депутатлар ва уларнинг оила аъзоларига нисбатан санкцияларни бекор қилиш тўғрисидаги қарори ҳақида хабардор қилди. Ушбу қадам хитойлик ҳамкасблар билан Европа манфаатларини муҳокама қилиш имкониятларини очса-да, Европарламент ХХР билан муносабатларда муаммолар ҳали ҳам мавжудлигини таъкидлади.

Депутатларга қарши санкциялар Хитой томонидан 2021 йил март ойида Европа Иттифоқининг санкцияларига жавобан жорий этилган бўлиб, бу Европа Иттифоқи ва ХХР ўртасидаги парламент ҳамкорлигининг тўхтатилишига сабаб бўлган эди.

Киритилди: 21:07 30.04.2025. Ўқилди: 791 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!