Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Хитой ва АҚШ ўртасида чиндан уруш бўладими?

A A A
Хитой ва АҚШ ўртасида чиндан уруш бўладими?

«АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий қарама-қаршилик очиқ ҳарбий можарога айланиши мумкин, аммо урушга эмас», дейди “Валдай” клубининг илмий директори ва сиёсатшунос Федор Лукьянов. Унинг таъкидлашича, ушбу сценарийни инкор этиб бўлмайди.

Лукьяновнинг таъкидлашича, Вашингтон ва Пекин олдин баъзи қоидаларга амал қилган, аммо сўнгги пайтларда вазият ёмонлашган. Бироқ, умуман олганда, на Хитой ва на Қўшма Штатлар вазиятни уруш даражасига олиб чиқмоқчи эмас. Бу Хитойнинг стратегиясига мос келмайди, Трампнинг эса урушларни "қаерда олиб бориши аниқ эмас".

Хитой ва АҚШ ўртасида Америка Қўшма Штатлари ва Совет Социалистик Республикаси ўртасидаги совуқ уруш каби қарама-қаршилик бўлмайди. Чунки СССРдан фарқли ўлароқ, Хитой ҳеч бўлмаганда Яқин Шарқда бўлса-да  бирон бир иттифоқчисига эга эмас.

Унинг ўрнига Хитой ва Қўшма Штатлар муҳим оқибатларга олиб келадиган кенг кўламли савдо-иқтисодий урушни ва ушбу соҳадаги алоқаларни тўхтатишни бошлаши мумкин. Аммо айтиш керакки, иккала гигантнинг иқтисодлари ўзаро боғлиқ ва бундай қарама-қаршилик иккаласига ҳам таъсир қилади.

Киритилди: 22:00 16.05.2020. Ўқилди: 6952 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!