Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғратбай Шарипов ва Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони ҳукумати раиси Эркин Тунияз ўзбекистонлик талабаларга Хитой олий ўқув юртларида ўқиш учун стипендиялар ажратиш бўйича келишувни имзолади, деб ёзади «Подробно».
Хитой томони ҳар йили ноябрь ойининг охиригача олий ўқув юртлари рўйхати ва ўзбекистонлик абитуриентларни қабул қилиш шартларини тақдим этади. Ўзбекистон Олий таълим вазирлиги ўз навбатида тавсия этилган талабалар рўйхатини тузади.
Хитойда ўқиш учун талабалар хитой тилини билиш даражасини кўрсатишлари керак. Агар керак бўлса, талабалар тил курслари билан таъминланади.
Грантлар ўқиш, ижара, суғурта, шу жумладан тиббий ва баъзи яшаш харажатларини қоплайди.