Бугун 5 март, 2021 йил, жума

O'ZB

Хитой-ўзбек вакцинаси парламентга тақдим этилди

Хитой-ўзбек вакцинаси парламентга тақдим этилди

22 февраль куни Хитойнинг Zhifei Longcom компанияси томонидан яратилган ва Ўзбекистонга ҳаммуаллифлик ҳуқуқи берилган вакцина Олий Мажлисга тақдим этилди. Инновацион ривожланиш вазирлигининг маълум қилишича, ушбу вакцинанинг хавфсизлик даражаси 99% ни, иммуногенлиги эса 97% ни ташкил этади.

Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Шахло Турдиқулованинг таъкидлашича, вакцина синовларига кўра, иккинчи дозани қабул қилгач организмда антитаначаларни ишлаб чиқариш даражаси 11 баравар ошган. 

«Moderna вакцинаси билан солиштирганда ушбу вакцинанинг самарадорлиги 6 баробар юқорироқ. Яна бир қулай томони, ушбу вакцинани оддий музлатгич шароитида, 8 градусгача бўлган шароитида сақлаш ва етказиб бериш мумкин», — деди Шахло Турдиқулова.

Киритилди: 16:27 23.02.2021. Ўқилди: 920 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!