"Хитой ҳукумати ҳар доим ўз фуқароларидан Украинадаги қуролли тўқнашув ҳудудидан узоқда бўлишни, ушбу можарога ҳеч қандай шаклда аралашмасликни, хусусан, ҳарбий ҳаракатларда ҳар икки томондан иштирок этмасликни талаб қилиб келган", — дея маълум қилди Хитой ТИВ вакили Линь Цзянь журналистларга.
Украина президенти Володимир Зеленский 8 апрел куни Донецк вилоятида Россия армияси сафида жанг қилган икки нафар Хитой фуқароси асирга олинганини маълум қилган эди. У, шунингдек, асирга олинганлардан бири билан туширилган видеони ҳам эълон қилди. АҚШ Давлат департаменти эса Украинада икки нафар Хитой фуқаросининг асирга олиниши ҳақидаги хабарларни “ташвишланарли” деб атади.