Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби: "Америка дипломатияси - адолатсиз"

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби: "Америка дипломатияси - адолатсиз"

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Чжао Лицзянь ўзининг ижтимоий тармоқларида Америка Қўшма Штатларидаги демократия тамойиллари адолатсизлигини қайд этган постини эълон қилди.

Хитойлик дипломат Америка Қўшма Штатларидаги Принстон университети тадқиқот маълумотларига ишора қилди, унга кўра Америка Қўшма Штатлари аҳолисининг 90 фоизи мамлакатнинг сиёсий йўналишига деярли таъсир қилмайди.

“Америка демократияси нима? Кўпчилик гапиради, лекин бирорта сиёсатчи уни тингламайди”, — дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Август ойида Чжао Лицзянь демократия масалалари бўйича Ғарбнинг иккиюзламачилигини масхара қилган расмни жойлаштирди.

Унда Ироқ, Афғонистон ва Кубадаги можароларнинг қўлда чизилган суратлари кўрсатилган бўлиб, америкалик танк, ракета ва кемада “Демократия” деб ёзилган.

Киритилди: 10:43 24.09.2022. Ўқилди: 1999 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!