Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Эронни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини маълум қилди

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Эронни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини маълум қилди

Хитой ҳукумати жиддий синовлар даврини бошидан кечираётган Эронни тўлиқ қўллаб-қувватлайди.

Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Нижний Новгородда Эрон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Али Багири Кани билан учрашувда маълум қилган.

«Ҳозирги босқичда Эрон халқи жиддий синовлардан ўтмоқда... Мамлакатингизнинг ҳар томонлама стратегик ҳамкори бўлган Хитой Эрон ҳукумати ва халқини қўллаб-қувватлайди», — деди Ван И.

Хитой ташқи ишлар вазири Пекин Эрон мустақиллиги, суверенитети, барқарорлиги ва ривожланишини расман қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

«Эронда президентлик сайловлари муаммосиз ўтишини тилайман», деди у.

Эслатиб ўтамиз, Эронда навбатдан ташқари президентлик сайловлари 28 июнь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 11:45 11.06.2024. Ўқилди: 1086 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!