Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

«Улар менга нисбатан ёмон муносабатда бўлишди» - Криштиану Роналду

«Улар менга нисбатан ёмон муносабатда бўлишди» - Криштиану Роналду

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирар экан, «қизил иблислар» ҳақида сўз очди.

Роналду 2021 йилнинг ёзида «Манчестер Юнайтед»га қайтди ва унинг биринчи мавсуми муваффақиятли ўтган бўлсада, иккинчиси унчалик ўхшамади, чунки Эрик тен Хаг бир қатор муваффақиятсиз ўйинлардан сўнг ҳужумчини захирага жойлаштирди. Шундай қилиб, Роналду интервьюда « қизил иблислар» ва Тен Хагни очиқ танқид қилди ва бу ҳолат унинг шартномаси бекор бўлиши билан якунланди. Орадан вақт ўтиб, Португалия сардори терма жамоадаги келажаги ҳақида гапирар экан, «Юнайтед»га яна бир нечта зарбалар берди.

Роналду нималар деди?

А Бола нашрига берган интервьюсида Роналду терма жамоада захира ўйинчиси сифатида давом этишга тайёрми ёки йўқлиги ҳақидаги саволга шундай жавоб берди: «Менинг фикримча, мен ҳар доим асосий таркибда қоламан. Сизлар шундай деб ўйлайсизлар. Фаолиятимнинг охиригача, Мен ҳар доим бошланғич таркибда бўламан деб ўйлайман.

»Мен ҳар доим нафақат мураббийнинг, балки ўзим ўйнаган клубларимнинг қарорларини ҳурмат қиламан, уларни ҳурмат қилганман... бир ёки икки марта, улар ҳам менга нисбатан ёмон муносабатда бўлишди (кулади). Лекин очиғи, қачонки профессионал этика бўлса, мен доим мураббийларнинг қарорларини ҳурмат қиламан.

«Касбий этикага риоя этилмаса, ҳар доим баҳс-мунозаралар бўлиши мумкин, аммо бу алоҳида масала. Айни пайтда мен ҳис қилаётган нарса ва мураббийнинг сўзлари ҳам буни кўрсатиб турибди, мен миллий терма жамоа учун фойдали бўлишда давом этаман ва буни биринчи бўлиб тан оламан. Агар ундай бўлмаса, агар мен актив бўлмасам, биринчи бўлиб кетаман».

Киритилди: 19:43 03.09.2024. Ўқилди: 12880 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!