Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги: "АҚШнинг Хитой тараққиётини чеклашга уринишлари муваффақиятсизликка учрайди"

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги: "АҚШнинг Хитой тараққиётини чеклашга уринишлари муваффақиятсизликка учрайди"

АҚШ ҳукумати босим орқали Хитой ривожланишини тўхтата олмайди.

Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири ўринбосари Ма Чжаоху матбуот анжуманида маълум қилди.

Унга кўра, Вашингтон ўзаро манфаатли лойиҳаларни илгари суришга эътибор қаратиши керак.

"Биз АҚШ билан ўзаро ҳурмат, тинч-тотув яшаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёрмиз, лекин шу билан бирга мамлакатимиз суверенитети, хавфсизлиги ва тараққиёт манфаатларини қатъий ҳимоя қиламиз”, — деди дипломат. "Хитойнинг ривожланиши ва ўсишини чеклаш ёки Хитой халқининг буюк тикланишига йўл қўймаслик уринишлари муваффақияцизликка учрайди".

Чжаохунинг аниқлик киритишича, Вашингтоннинг Пекинга нисбатан босим ва мажбурлаш сиёсати “ишламайди ва муваффақиятга эришиб бўлмайди”.

“Бизни бир-биримизга яқинлаштириш, давлатларимиз раҳбарлари ўртасида эришилган муҳим консенсусни амалга ошириш, алоқаларни сақлаб қолиш, келишмовчиликларни бартараф этиш, ҳамкорликни кенгайтириш ва Хитой ва Қўшма Штатларнинг янги даврда ёнма-ён яшаши учун тўғри йўлни излашда давом этиш учун АҚШ билан ишлашга тайёрмиз”, — дея қўшимча қилди у.

Хитой ташқи ишлар вазири ўринбосари жорий йил бошидан буён Хитой раҳбари Си Цзиньпин АҚШ президенти Дональд Трамп билан икки марта телефон орқали гаплашгани ва бир нечта хабар алмашганини эслатди. Шундай қилиб, Хитой ташқи ишлар вазири ўринбосари таъкидлаганидек, Пекин Хитой-Америка муносабатларини янада ривожлантириш йўналишини белгилаб берди.

Киритилди: 10:45 29.08.2025. Ўқилди: 967 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!