Бугун 12 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хитой Ташқи ишлар вазири Пекиннинг Москвага нима учун эҳтиёжи борлигини тушунтирди

Хитой Ташқи ишлар вазири Пекиннинг Москвага нима учун эҳтиёжи борлигини тушунтирди

Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Мюнхен хавфсизлик анжуманида ўз мамлакатининг нима учун Россия билан дўстона муносабатда бўлишга мажбурлигини изоҳлаб берди.

"Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатлар оддий икки томонлама алоқалардир. Сиз гўё Хитой Россиядан газ харид қилишни тўхтатиши мумкинлигига ишора қилгандек бўлдингиз. Майли, шундай бўлди ҳам дейлик. Қайси бошқа мамлакат Хитойга бизга керак бўлган миқдорда газ етказиб бера олади?

Бу шунчаки имконсиз, бунинг устига хавфли ҳам, чунки айрим мамлакатлар Хитойга босим ўтказиш учун иқтисодий ва савдо масалаларини сиёсийлаштирмоқда. Биз халқимиз олдидаги масъулиятимиз туфайли бунга йўл қўя олмаймиз," - деди ХХР Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари.

Киритилди: 22:30 14.02.2025. Ўқилди: 4197 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!