Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Хитой ташаббусни қўлга олмоқда

Хитой ташаббусни қўлга олмоқда

Хитой "глобал барқарорлаштирувчи омил ва дунёни ўзгартиришда конструктив куч" бўлиб қолишини жума куни Германияда ХХР ташқи ишлар вазири Ван И маълум қилди.

ХКП Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси ҳам бўлган Ван И бу баёнотни Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференцияси доирасидаги "Дунё миқёсида Хитой" сессиясида сўзлаган нутқида билдирди.

Унинг таъкидлашича, кўп қутбли дунё - бу "тарихий зарурат ва шаклланаётган янги воқелик". Ван И яна шуни қўшимча қилдики, "тенг ҳуқуқли ва тартибли кўп қутбли дунёни илгари суриш ХХР раиси Си Сзинпин томонидан илгари сурилган яна бир муҳим таклиф бўлиб, у Хитойнинг кўп қутбли дунёга бўлган самимий интилишини акс эттиради".

"Хитой халқаро ҳуқуқнинг обрўсини сақлашга, ўзининг халқаро мажбуриятларини фаол бажаришга содиқ бўлиб, ҳеч қачон танловли ёндашувга мурожаат қилмайди. Шу тарзда Хитой бугунги ноаниқ дунёда максимал ишончни таъминлайди."

Киритилди: 21:12 16.02.2025. Ўқилди: 3778 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!