Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Го Цзякун НАТО Бош котиби Марк Рюттенинг Пекин, Шимолий Корея ва Эрон Россияни қўллаб-қувватлаяпти деган баёнотига изоҳ берди.
“Украина масаласида Хитой доим тинчлик музокараларини қўллаб-қувватлаш тамойилига амал қилган, сиёсий низони ҳал этишга фаол ёрдам берган, жангариларга ҳеч қачон қурол тақдим этмаган ва икки томонлама маҳсулотлар экспортни қатъий назорат қилган,” — деди у.
Хитой ҳарбий ходимларининг Россия ҳарбий базаларига юборилиши ҳақидаги тахминларга келсак, Го Цзякун бу борада ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини билдирди.
Бундан олдин Kyiv Post нашри Украина Разведка бош бошқармасига таяниб, 2025 йилда Россия ўз ҳарбий базаларида тахминан 600 нафар хитойлик ҳарбий ходимни малака ошириш учун қабул қилиши ҳақида хабар қилган эди.