Хитой раиси Си Цзиньпин 17-21 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Бразилия Федератив Республикасида бўлади.
Бу ҳақда Хитой ТИВ расмий вакили Хуа Чунин маълум қилган.
Ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган баёнотида айтилишича, Си Цзиньпин Бразилия президенти Лула да Силванинг таклифига биноан ташриф буюради. Хитой раҳбари Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган 19-катта йигирматалик (G20) саммитида ҳам иштирок этади.