Бишкекда «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли бўйича инвестицион битим имзоланди. Битим Қирғизистон транспорт ва коммуникациялар вазири Абсаттар Сиргабоев ва «Хитой - Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўл компанияси» МЧЖ директорлар кенгаши раиси Чжун Шенгуй томонидан имзоланган.
Ҳужжатларни имзолаш маросимида Қирғизистон томони, ХХРнинг Қирғизистондаги Муваққат ишлар вакили Ли Баожже ва Ўзбекистон элчиси Саидикрам Ниёзхўжаев бошчилигидаги делегациялар иштирок этган.
Тадбир иштирокчилари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлининг қурилиши лойиҳада иштирок этувчи мамлакатлар транспорт инфратузилмасини ривожлантириш стратегиясининг муҳим элементи бўлиб, мамлакатларга нафақат ижтимоий-иқтисодий самара, балки минтақалараро алоқаларни ҳам мустаҳкамлашини таъкидладилар.
«Кабар» агентлиги хабарга кўра, «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қурилиши жорий йил 27 декабрь куни бошланади.