Бугун 28 февраль, 2025 йил, жума

O'ZB

Хитой Пентагондан 10 карра катта ҳарбий қўмондонлик маркази қурмоқда

Хитой Пентагондан 10 карра катта ҳарбий қўмондонлик маркази қурмоқда

Пекин яқинида дунёдаги энг йирик армия бошқарув маркази қурилмоқда, у АҚШ мудофаа вазирлиги қароргоҳи — Пентагондан 10 баравар катта. Бу ҳақда Financial Times газетаси сунъий йўлдошлардан олинган суратлар ва разведкадаги манбасига асосланиб хабар берди.

Йўлдошлар олган суратларда Пекиндан 30 километр жануби-ғарбда жойлашган 6 квадрат километрдан каттароқ қурилиш майдони кўрсатилган. Нашр тахмин қилишича, асосий қурилиш 2024 йил ўрталаридан бошланган.

Қурилиш майдонида улкан чуқурлар қазилгани эътиборни тортади, ҳарбий экспертлар улар исталган уруш, жумладан, ядровий урушда ҳарбий етакчиларни ҳимояловчи мустаҳкамланган бункерларга айлантирилиши мумкин, дейишмоқда.

МРБнинг Хитой бўйича таҳлил бўлими собиқ раҳбари Деннис Уайлдернинг фикрича, агар шундай улкан ҳарбий марказ қурилаётгани тасдиқланса, бу Пекин нафақат жаҳон даражасидаги одатий куч, балки уруш олиб бориш учун илғор ядровий салоҳият яратишга интилаётганидан далолатдир.

Киритилди: 12:52 31.01.2025. Ўқилди: 1417 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!