Бугун 28 февраль, 2025 йил, жума

O'ZB

Хитой Пентагондан 10 баравар катта ҳарбий қўмондонлик марказини қурмоқда

Хитой Пентагондан 10 баравар катта ҳарбий қўмондонлик марказини қурмоқда

Бу ҳақда Financial Times нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, қурилиш аллақачон 6 км² дан ортиқ майдонни эгаллаган бўлиб, унда мамлакат олий раҳбарияти учун бункерлар ҳам жойлашади.

Америка разведкаси ушбу объектни диққат билан кузатмоқда. Ҳарбийлар уни “Пекин ҳарбий шаҳарчаси” деб атамоқда.

АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиқ таҳлилчиси Деннис Уайлдернинг фикрича, бу Хитойнинг ядро салоҳиятини сезиларли даражада кучайтириш ниятидан дарак беради.

Хитойлик тадқиқотчи объект мустаҳкам бетон тўсиқлар ва чуқур туннелларни ўз ичига олади. Хитойнинг бундай қурилишидан мақсади аниқ: глобал фалокатга бардош бериш.

Киритилди: 10:01 31.01.2025. Ўқилди: 1230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!