Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хитой Мудофаа вазири Ллойд Остин билан учрашишдан бош тортди

Хитой Мудофаа вазири Ллойд Остин билан учрашишдан бош тортди

Хитой Мудофаа вазири Ли Шангфу Пентагон раҳбари Ллойд Остин билан учрашишни рад этди. Бу ҳақда бугун, 31 май куни Швецияга борган АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.

“Афсуски, котиб Остин хитойлик мавқедоши билан кутган учрашув амалга ошмади”, деган Блинкен

Таъкидланишича, Пентагон раҳбари Хитой Мудофаа вазири билан Сингапурдаги “Шангри-Ла диалоги” минтақавий хавфсизлик форуми доирасида учрашмоқчи бўлган. Бироқ Пекин буни рад этган.

Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, Америка томони авваламбор самимийлик намойиш этиши ва мулоқот учун зарур шарт-шароит яратиш учун реал ҳаракатлар қилиши керак. Вазирлик Вашингтонда доимий равишда Пекин билан ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги ҳақида гапирилётгани, бироқ улар Хитойнинг хавотирларига эътибор бермаслиги ва сунъий равишда икки давлат ҳарбийлари ўртасидаги ишончга путур етказадиган тўсиқларни яратишига эътибор қаратган.

Киритилди: 22:21 31.05.2023. Ўқилди: 1807 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!