Пекин яна бир бор можаронинг барча томонларини Россия ва Украина ўртасидаги урушни ҳал қилиш учун ҳаракат қилишга чақирди. Хитой ТИВ расмий вакили Мао Нин Франция президенти Эммануэл Макроннинг Украина ҳудудига Ғарб қўшинларини юбориш имконияти ҳақидаги сўзларига изоҳ бериш сўровига шундай жавоб қайтарди, деб хабар беради РИА Новости агентлиги мухбири Пекиндан.
26 февраль куни Париждаги йиғилишда 20 га яқин Ғарб давлати вакиллари Украинани қўллаб-қувватлаш учун йиғилган эди. Ундан сўнг Макрон иштирокчилар Ғарб давлатларининг қуруқликдаги кучларини Украинага юбориш эҳтимоли бўйича консенсусга кела олмаганини айтди, бироқ келажакда бундай стсенарийни ҳам истисно этмади.
Конференциядан сўнг аксарият иштирокчи давлатлар вакиллари қўшин юборишни режалаштирмаганликларини ёки уларни уруш ҳудудига юборишга қарши эканликларини айтишди.