Хитой Марказий телевидениеси (CCТV) маълумотларига кўра, мазкур тизимнинг қўйилган талабларга тўлиқ мослигини тасдиқловчи якуний синов Бохай қўлтиғи акваториясида ўтказилган.
Синовларнинг муваффақиятли ўтиши тизимни серияли ишлаб чиқариш ва кейинчалик Хитой Халқ-озодлик армиясининг жанговар кемаларига жойлаштириш учун расмий маъқулланганини англатади.