Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Исроилнинг Эрон ядровий дастурига қарши операциясини қабул қилиб бўлмас, халқаро ҳуқуқни бузишнинг хавфли прецедентини яратган ва сиёсий ечим талаб қилганини айтди. Хитой ташқи ишлар вазири исроиллик ҳамкасби Гидеон Саар ва эронлик ҳамкасби Аббос Арагчи билан музокаралар ўтказди.
SCMP нашрининг ёзишича , Ван И Гидеон Саарга воситачилик қилишни таклиф қилган ва Хитой Яқин Шарқдаги кескинликни юмшатишда конструктив рол ўйнаши мумкинлигига ишонтирган.
Арагчи билан суҳбатда Ван И Эрон суверенитети, қонуний ҳуқуқлари ва Эрон фуқаролари хавфсизлигини таъминлашни қўллаб-қувватлади.
Ванг Ининг таъкидлашича, дипломатик усуллар ҳали тугамаган ва Эрон ядро дастури муаммосига сиёсий ечим топиш мумкин.