Хитой расмийлари АҚШда иловага қўйилган тақиқ кучга кирса, TikTok'ни Илон Маскга сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда Bloomberg маълумотли манбаларга таяниб.
АҚШ Олий суди Хитойнинг ByteDance компаниясидан TikTok'нинг АҚШдаги фаолиятини 19-январга қадар тўхтатишни талаб қилувчи қонунни қўллаб-қувватлаш тўғрисида қарор қабул қилмоқда. Ушбу санадан кейин учинчи томон интернет-провайдерлари TikTok'нинг АҚШдаги операцияларини қўллаб-қувватлаганликлари учун жаримага тортилади.
Пекин расмийлари TikTok ByteDance компаниясига тегишли бўлиб қолишини исташади, дейди одамлар ва компания бунга суд орқали эришишга ҳаракат қилмоқда. Расмийлар, шунингдек, Дональд Трамп маъмурияти билан ҳаракат режаларини муҳокама қилишни бошладилар, улардан бири Маскни ўз ичига олади, деди манбалар. Пекинда муҳокама қилинган сценарийлардан бирига кўра, тадбиркорга тегишли бўлган Х ижтимоий тармоғи TikTok'нинг Америка бўлинмаси назоратини ўз қўлига олади.