Бугун 13 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Хитой ижтимоий тармоқларни “салбий ва пессимистик кайфиятларни ҳаддан ташқари бўрттирадиган” контентдан тозалаш кампаниясини бошлади

Хитой ижтимоий тармоқларни “салбий ва пессимистик кайфиятларни ҳаддан ташқари бўрттирадиган” контентдан тозалаш кампаниясини бошлади

Газетанинг манбаларига таяниб хабар беришича, сентябр ойи охирида Хитой Кибермакон бошқармаси ижтимоий тармоқларни “салбий ва пессимистик кайфиятларни ҳаддан ташқари бўрттирадиган” ва “тушкунлик”ни илгари сурувчи, масалан, “астойдил ишлаш бефойда” ва “фарзандли бўлиш иқтисодий жиҳатдан самарасиз” каби контентлардан тозалаш бўйича икки ойлик кампанияни эълон қилди.

"Мазкур кампания доирасида бир нечта таниқли блогерларнинг аккаунтлари блокланди. Улар орасида минималист ҳаёт тарзини ва мартаба амбицияларидан воз кечишни тарғиб қилган икки блогер ҳам бор. Яна бир фаол “Уйланмаслик ва фарзанд кўрмаслик иқтисодий жиҳатдан оқилона танлов”, дегани учун учун чекловларга дуч келди. Шунингдек, Ғарбдаги ҳаёт сифати Хитойга қараганда юқори эканидан шикоят қилган шарҳловчи ҳам блокланди. Блокланган блогерларнинг баъзилари ўн миллионлаб аудиторияга эга эди", дейилади The New York Times мақоласида.

Бундан ташқари, Хитойнинг турли шаҳарларида маҳаллий ҳокимиятнинг буйруғи билан ижтимоий тармоқлардаги шаҳар муҳити сифати ва уй-жой нархидан шикоят қилувчи аккаунтлар ҳам блокланмоқда. Wеibo ижтимоий тармоғида 1200 дан ортиқ аккаунт мамлакат иқтисодиёти ва ижтимоий соҳаси ҳолати ҳақида “миш-мишлар тарқатгани” учун блокланди.

Киритилди: 19:21 09.10.2025. Ўқилди: 549 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!