Бугун 16 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Хитой ҳарбий кучлари АҚШ ҳарбий кемаларини баҳсли ороллардан чиқариб юборди

Хитой ҳарбий кучлари АҚШ ҳарбий кемаларини баҳсли ороллардан чиқариб юборди

13 август куни Хитой ҳарбийлари Американинг USS Higgins ҳарбий кемасини баҳсли Хуанъянь ороли (Скарборо рифи) яқинида сиқиб чиқарди. Бу ҳақда Хитой Халқ Озодлик Армияси жанубий зонаси жанговар қўмондонлиги хабар бермоқда.

"АҚШнинг USS Higgins эсминеци Хитой ҳукуматининг рухсатисиз Хуанъянь ороли яқинидаги Хитой ҳудудий сувларига ноқонуний бостириб кирди", — дейилади хабарда.

Хитой Халқ Озодлик Армияси Пентагоннинг ҳаракатларини Хитой суверенитети ва хавфсизлигини бузиш деб атади.

2022 йилнинг ноябрида Хитой АҚШни Жанубий Хитой денгизини ҳарбийлаштиришга интилаётганликда айблади. Ўшанда Хитой Халқ Озодлик Армияси АҚШнинг USS Chancelosville ракета крейсери Наньша ороллари (Спратли) сувларига Хитой рухсатисиз кириб келганини шу тарзда изоҳлаган эди.

Ўша пайтда Хитой Халқ Озодлик Армияси жанубий зонаси жанговар қўмондонлигининг матбуот котиби бўлган Тян Жунли Хитой "Жанубий Хитой денгизидаги ороллар ва уларга туташ сувлар устидан шубҳасиз суверенитетга эга" ва Жанубий Хитой денгизидаги барқарорликни ҳимоя қилаётганини эслатди.

Киритилди: 12:03 13.08.2025. Ўқилди: 879 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!