Бугун 9 июнь, 2023 йил, жума

O'ZB

Хитой Гаага судининг қарорига муносабат билдирди

Хитой Гаага судининг қарорига муносабат билдирди

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Венбин давлат раҳбарларининг дахлсизлигига ишора қилиб, Украинадаги ҳарбий можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақирди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берган Халқаро жиноий суд бу масалада объектив ва холис позиция тутиши ва икки томонлама стандартлардан қочиши кераклигини айтди.

“Пекин Украина инқирозида холис ва адолатли рол ўйнашда давом этади”, — деди Ван Венбин.

Қайд этилишича, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили 20 март куни, Си Цзиньпиннинг Москвага ташрифи бошланишидан олдин шундай баёнот берган. У халқаро ҳуқуққа мувофиқ давлат раҳбарларининг дахлсизлигига ишора қилиб, ҳарбий можарони мулоқот ва музокаралар йўли билан ҳал қилишга чақирди.

Ван Венбин, шунингдек, Хитой Россия ва Украина ўртасидаги эҳтимолий тинчлик музокараларида конструктив позицияни эгаллашини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 17 март куни Гаагадаги Халқаро жиноий суд Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берганди. У Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга ноқонуний депортация қилишда гумон қилинмоқда. Худди шундай ордер Россия болалар омбудсманı Мария Лвова-Беловага нисбатан ҳам чиқарилган.

Киритилди: 23:29 22.03.2023. Ўқилди: 6183 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!