Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Хитой фуқароси Тошкентдан қадимий Македонский тангаларини олиб кетаётганлиги маълум бўлди

Хитой фуқароси Тошкентдан қадимий Македонский тангаларини олиб кетаётганлиги маълум бўлди

Жорий йилнинг 12 июль куни соат 01:05 ларда “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” чегара-божхона пости ходимлари томонидан “Тошкент-Урумчи” йўналиши бўйича учиб кетаётган Хитой Халқ Республикаси фуқароси С.Ж.га тегишли йўл сумкалари божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси ахборот хизмати хабар берди.

Текширув давомида божхона назоратига тақдим этилмаган, жами 1 дона эрамиздан аввалги тахминан III асрда ишлаб чиқарилган Македонский расми туширилган оқ рангли металлдан ясалган қадимий танга борлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 13:16 12.07.2024. Ўқилди: 1585 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!