Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Хитой Филиппин мудофаа вазирига қарши санкциялар жорий қилди

Хитой Филиппин мудофаа вазирига қарши санкциялар жорий қилди

Хитой ҳукумати Гилберто Теодорога қарши санкциялар жорий қилди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, вазирнинг Хитой ҳақидаги “нотўғри ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган баёнотлари” Пекиннинг қонуний манфаатларига зарар етказган ҳамда икки давлат ўртасидаги муносабатларга салбий таъсир кўрсатган.

Санкцияларга мувофиқ, Гилберто Теодоро ва унинг оила аъзолари — рафиқаси ҳамда фарзандларининг Хитой ҳудудига кириши тақиқланди. Шунингдек, Хитой ташкилотлари ва фуқароларига улар билан ҳар қандай ҳамкорлик, тижорий битим ёки бошқа фаолиятни амалга ошириш ман этилди.

Сўнгги йилларда Филиппин ва Хитой ўртасидаги муносабатлар асосан Жанубий Хитой денгизидаги ҳудудий баҳслар туфайли кескинлашиб бормоқда.

Пекин мазкур денгиз ҳудудининг катта қисмига даъво қилмоқда. Бу даъволар Филиппиндан ташқари Вьетнам, Малайзия, Бруней ва Тайваннинг манфаатлари билан ҳам тўқнаш келмоқда.

Июнь ойи бошида Пекин Гилберто Теодоронинг “Филиппин Хитой томонидан ҳам ҳудудий, ҳам сиёсий жиҳатдан жиддий таҳдид остида қолмоқда” деган баёнотини кескин танқид қилган эди. Хитой томони мазкур фикрларни асоссиз ва провокацион деб баҳолаган.

Киритилди: Бугун 19:22. Ўқилди: 150 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!