Европарламент президенти Роберта Метсола фракциялар раҳбарларини Хитой расмийларининг Европарламент депутатлари ва уларнинг оила аъзоларига нисбатан санкцияларни бекор қилиш тўғрисидаги қарори ҳақида маълум қилди.
Бу ҳақда Европарламент баёнотида айтилади.
Бунга Хитой Европа Иттифоқи ва Хитой ўртасидаги парламент мулоқотини тиклаш учун асос яратаётгани сабаб бўлди.