Пекин Европа Иттифоқидан бир йил аввал бошланган чўчқа гўшти етказиб бериш бўйича антидемпинг текширувини узайтиришга қарор қилди.
Бу ҳақда "Интерфакс" хабар бермоқда.
Бу ишнинг "мураккаблиги" туфайли тергов олти ойга — 16 декабрга қадар узайтирилади", деди Хитой Савдо вазирлиги.
Агентлик терговни 2024 йил 17 июнь куни Хитой чорвачилик ассоциациясининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар номидан юборган мурожаатига жавобан бошлади, деди Савдо вазирлиги. Бу Еврокомиссия Хитой электромобилларини Европа Иттифоқига олиб киришга қўшимча божлар жорий этиш ниятини эълон қилганидан бир неча кун ўтиб содир бўлди.
Текширувнинг узайтирилиши Хитойнинг АҚШ билан савдо уруши шароитида асосий ҳамкорлар билан муносабатларни яхшилашга интилаётганидан далолат бериши мумкин.
Апрель ойида Пекин Европа Иттифоқидан коньяк импорти бўйича худди шундай терговни уч ойга - июлгача узайтирди.