Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хитой дунёдаги энг йирик автомобиль экспортчисига айланди

Хитой дунёдаги энг йирик автомобиль экспортчисига айланди

Covid-19 пандемиясидан кейин хитойлик автомобиль ишлаб чиқарувчилари дунёнинг турли бурчакларида ўз иштирокларини жадаллик билан кенгайтирди.

Visual Capitalist маълумотларига кўра, Хитой Жануби-Шарқий Осиё ва Лотин Америкасига автомобиль етказиб беришни кўпайтирган.

Айни пайтда, Германия автомобиллари экспорти 2010 йилларнинг охирида кескин пасайиб кетди ва ҳали ҳам аввалги даражаларига қайтмаган.

Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчилари 2024 йилда 4,7 миллиондан ортиқ автомобиль сотган. Иккинчи ўринда 4,1 миллион автомобиль билан Япония, 3,1 миллион автомобиль билан Германия кучли учликни ёпади.

30 декабрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитойдан пандемия бошланганидан беш йил ўтиб, COVID-19 келиб чиқиши ҳақидаги маълумотларга киришни очишни сўради.

Киритилди: 12:21 04.01.2025. Ўқилди: 972 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!