Бугун 30 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Хитой бош вазири хорижий санкцияларга қарши кураш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Хитой бош вазири хорижий санкцияларга қарши кураш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Хитой бош вазири Ли Сян хорижий санкцияларга қарши кураш тўғрисидаги қонунни кучга киритиш тўғрисидаги фармойишни имзолади.

Парламент хориж давлатларининг санкцияларига жавоб тарзидаги чораларга оид қонун лойиҳасини 2021 йилда маъқуллаган эди. Хитой ТИВга кўра, ушбу қонун АҚШ ва бошқа Ғарб давлатларининг санкцияларига жавобга айланади.

Доналд Трампнинг биринчи президентлик муддати давомида АҚШ маъмурияти Хитой компаниялари ва амалдорларига қарши бир неча бор санкциялар жорий этганди. АҚШ ҳукумати 2022 йилда Украинага қарши уруш бошланганидан кейин Россия билан ҳамкорлик қилаётган Хитой компанияларига нисбатан иккиламчи санкцияларни ҳам фаол қўллаган.

Таъкидланишича, Ғарб санкциялари туфайли уларга қўшилмаган Хитой Москва билан савдо алоқаларини сезиларли даражада мустаҳкамлашга муваффақ бўлган. Баъзи таҳлилчилар фикрича, Доналд Трамп маъмурияти Хитойни тийиб туриш бўйича глобал стратегияси доирасида Россиянинг Хитой билан алоқаларини заифлаштириш учун Россия билан муносабатларни яхшилаш йўлини тутган.

Доналд Трамп иккинчи муддатида Пекинга нисбатан санкциялар босимини давом эттирадими ёки йўқми – ҳозирча номаълум. АҚШ президенти яқинда эълон қилган бўлажак саммитнинг асосий воқеаларидан бири айнан Трампнинг Хитойга нисбатан олдинги қаттиқ сиёсатини давом эттириш масаласига оид бўлади.

Киритилди: 18:00 24.03.2025. Ўқилди: 451 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!