Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Хитой АҚШнинг савдо тарифлари бўйича музокараларга тайёрлигини билдирди

Хитой АҚШнинг савдо тарифлари бўйича музокараларга тайёрлигини билдирди

Хитой ҳукумати АҚШнинг икки томонлама музокаралар ўтказишга тайёрлиги ҳақидаги баёнотларини ўрганмоқда.

Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой Халқ Республикаси савдо вазирлигига таяниб хабар бермоқда.

Департаментнинг таъкидлашича, АҚШ расмийлари Хитой томони билан савдо божларини муҳокама қилиш учун музокаралар ўтказишга тайёр эканликларини бир неча бор билдиришган.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, Вашингтон Пекинга манфаатдор томонлар орқали музокараларга тайёрлигини билдирган хабарлар юборган ва Хитой бу имкониятни ўрганмоқда.

23 апрель куни Трамп Вашингтон Хитой товарларига божларни камайтиришини, бироқ бу ставка нолга тенг бўлмаслигини айтди. Оқ уй раҳбари Хитойдан олиб келинаётган товарларга жорий йиғим божларини жуда юқори деб атади.

Киритилди: 09:21 02.05.2025. Ўқилди: 815 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!