Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Хитой АҚШни Миллий вақт хизмати марказига (NTSC) киберҳужум уюштиришда айблади — Xinhua

 Хитой АҚШни Миллий вақт хизмати марказига (NTSC) киберҳужум уюштиришда айблади — Xinhua


"Хитой Миллий вақт хизмати маркази мамлакатнинг Сиан шаҳрида жойлашган бўлиб, у Пекин вақтини белгилаш, сақлаш ва узатиш учун масъул ҳисобланади. Шунингдек, у алоқа, молия, электр энергетикаси, транспорт, геодезия ва картография, миллий мудофаа каби соҳаларда вақт синхронизацияси хизматларини кўрсатади ҳамда халқаро вақт зоналарини ҳисоблаш учун маълумотлар тақдим этади", деб қайд этади агентлик.

Нашр маълумотларига кўра, киберҳужум натижасида инфратузилманинг ишдан чиқиши “Пекин вақти”нинг хавфсиз ва барқарор ишлашига салбий таъсир кўрсатиши, бу эса жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Хусусан, алоқа тармоқларида узилишлар, молиявий тизимдаги носозликлар, электр таъминотидаги узилишлар, транспорт фалокатлари, космик аппаратларнинг учирилишида муаммолар юзага келиши ва ҳатто халқаро вақт тизимида тартибсизлик келтириб чиқариши мумкинлиги айтилмоқда.

Киритилди: 11:10 20.10.2025. Ўқилди: 495 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!