Хитой Савдо вазирлиги Американинг етти компаниясини Тайванга қурол сотган ишончсиз ташкилотлар рўйхатига киритди.
Бу ҳақда вазирлик баёнотида айтилади.
"Хитойнинг кескин норозилигига қарамай, Американинг етти компанияси Тайванга қурол сотишда иштирок этиб, ҳарбий ва техник ҳамкорлик деб аталмиш ишларни амалга ошириб, Хитой суверенитети, хавфсизлиги ва тараққиёт манфаатларига жиддий зарар етказди”, — дейилади департаментда.
Рўйхатга Inter-Coastal Electronics, System Studies & Simulation, IronMountain Solutions, Applied Technologies Group, Axient, Anduril Industries ва Maritime Tactical Systems компаниялари киради.