Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Хитой АҚШдан кўмир ва суюлтирилган табиий газ импортига 15 фоизли божхона тарифларини жорий этади

A A A
Хитой АҚШдан кўмир ва суюлтирилган табиий газ импортига 15 фоизли божхона тарифларини жорий этади

Хитой АҚШдан кўмир ва суюлтирилган табиий газ импортига 15 фоизли, нефть ва бошқа маҳсулотлар, жумладан автомобиль ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси импортига эса 10 фоизли божхона тарифларини жорий этади.

Бу қарор АҚШ президенти Дональд Трампнинг Хитой импортига нисбатан амалда бўлган тарифларга қўшимча равишда 10 фоизлик бож жорий этиш тўғрисидаги қарорига жавобан қабул қилинди.

Трамп, шунингдек, Мексика ва Канададан импортга 25 фоизлик бож жорий этилишини айтган эди, бироқ кеча у ушбу чораларни икки давлат раҳбарлари билан ўтказилган музокаралардан сўнг бир ойга кечиктирди. Музокаралар натижасида мазкур давлатлар ўз чегараларини ҳимоя қилишни кучайтиришга розилик билдирдилар.

Киритилди: 14:46 04.02.2025. Ўқилди: 2350 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!