Хитой раиси Си Цзиньпин Африка давлатларига 60 млрд долларлик молиявий ёрдам ажратишни таклиф қилди. Бу ҳақда Хитой-Африка ҳамкорлиги форумидан Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.
“Хитой-Африка ҳамкорлиги Хитой ва Африка одамларига кўриш ва ҳис қилиш мумкин бўлган фойда ва муваффақият тақдим қилиши керак”, деб айтган Хитой раиси.
Си Цзиньпин Хитой Африкада экология соҳасида 50 та лойиҳани амалга ошириб, атроф-муҳитни сақлаш ва иқлим ўзгаришига қарши курашга эътибор қаратади. У, шунингдек, Хитой Африка иттифоқига бепул ҳарбий ёрдам тақдим қилишни давом эттириб, тинчлик ва хавфсизлик жамғармасини ташкил қилишга ваъда берган.
Жон Хопкинс университетининг истиқболли халқаро тадқиқотлар мактаби маълумотларига кўра, Хитой 2000 йилдан 2016 йилгача давр ичида Африкага 125 млрд долларга яқин маблағ ажратган.
Manba: kun.uz