Бугун 16 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Xiaomi қордан ҳам, ёмғирдан ҳам ҳимояловчи куртка яратди

Xiaomi қордан ҳам, ёмғирдан ҳам ҳимояловчи куртка яратди

Xiaomi ДМН бренди билан ҳамкорликда кузги совуқларда ҳам, қишки қаҳратонларда ҳам кийишга мўлжалланган универсал куртка ишлаб чиқарди. Ушбу куртка -40 °C совуқда ҳам танани иссиқ сақлайди. Уни кийиб юриш ҳам қулай.

Мазкур куртканинг кўриниши ҳам жуда ғаройиб – иссиқ “ветровка”га ўхшаб кетади. Унинг ички астари қалинлиги бор-йўғи бир неча миллиметрни ташкил қилиб, оғирлиги 400 г. Ушбу куртка космонавтлар скафандрларини тайёрлашда қўлланадиган материалдан тикилган.

Кийимнинг асоси аэрогел материали бўлган, уч қаватли газламадан иборат. Куртканинг иссиқлик ўтказувчанлиги ҳам паст даражада. Буни НАСА муҳандислари ҳам юқори баҳолаган. Аэрогел космонавтлар скафандрларида изоляцияси учун ҳам қўлланилади.

Кийимнинг ички қисмида кумуш ионларидан иборат мато қўлланилган. У инсон танасининг иссиқлигига жуда яхши реакция кўрсатади. Устки қисми эса сув ўтказмас қаватдан иборат бўлиб, қордан ҳам, ёмғирдан ҳам ҳимоялайди.

Куртканинг ечиб тақиш мумкин бўлган капюшони ҳам мавжуд. Уни кир ювиш машинасида ювиш мумкин.

Ҳозирда ушбу устки кийимнинг қора ва қум ранги таклиф этилмоқда.

 

Киритилди: 11:45 03.11.2019. Ўқилди: 2204 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!