Хитойнинг коммуникация қурилмалари ишлаб чиқарувчи гиганти Xiaomi ҳамда Chengdu Yibu Technology Co., Ltd. компанияси ҳамкорликда баскетболчилар учун ўзига хос бўлган кроссовка яратишди. У Easy Step Classic Basketball Shoes, деб аталади.
Кроссовканинг ўзига хослиги шундаки, пойафзалнинг устки қисми мустаҳкам супер-фибрдан қилинган. Бу материал жуда хушбичим кўринади, шамоллатиш тизимига ҳам эга ва узоқ вақт мобайнида адо бўлмайди. Easy Step Classic Basketball Shoes’нинг таглиги CARJ-FOX материалидан қилинган. У ейилиб кетмайдиган материал қўшилиб ясалган юқори эластикли резинадан тайёрланди. Тагликка ишлатилган таркиб зарба кучини пасайтиради ва ердан яхши сакрайди. Баскетбол кроссовканинг ичида сирпанмайдиган ва бактерияга қарши тўшама бор. У полиуретандан қилинган бўлиб, оёқнинг пойафзал ичига яхши жойлашиб олишини таъминлайди.
Easy Step Classic Basketball Shoes баскетбол кроссовкалари Xiaomi’нинг краудфандингида сотилмоқда. Кроссовкалар қора-қизил, қора-оқ ва тўқ-сариқ рангида чиқарилмоқда. Нархи — 45 АҚШ доллари туради. Ҳозирча янги спорт пойафзали Хитой бозорида сотилмоқда, халқаро бозорга қачон чиқарилиши ҳақида маълум қилинмаган.
Manba: terabayt.uz