Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

ХДП сайловда иштирок этишини эълон қилди

ХДП сайловда иштирок этишини эълон қилди

Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови кампаниясига старт берилгандан сўнг, барча сиёсий партиялар сайловда фаол иштирок этиши юзасидан расмий чиқишлар қилмоқда.

Дастлаб ЎзЛиДеП, кейин “Миллий тикланиш” ва “Адолат” СДП сайловда қатнашишини эълон қилди.

Бугун, 27 июль куни Халқ демократик партияси ҳам сайловда фаол иштирок этиш истагини билдирди.

"Муҳим сиёсий жараёнда иштирок этиш партиямиз учун кенг имконият ва албатта катта масъулиятдир.Сайлов жамиятимиздаги долзарб ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича янги таклиф-ташаббусларни илгари суриш, халқимиз хоҳиш-иродасини билиш, кўпроқ депутатлик ўринларини қўлга киритишга шароит яратади.

Сайловда ғалаба қозониш, парламентда кўпроқ ўринга эга бўлиш, маҳаллий Кенгашлардаги депутатларнинг устунлигига эришиш учун барча куч ва имкониятларимизни ишга солишни режалаштирганмиз", - дейилади партия баёнотида.

Сайловлар шу йилнинг 27 октябрь куни ўтказилади.

Киритилди: 12:09 27.07.2024. Ўқилди: 688 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!