Бугун 21 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

ХДИ/ХСИ блоки ва Германия Социал-демократик партияси федерал сайловлардан беш ҳафта ўтгач, коалисия шартномаси тузишга келишиб олди

ХДИ/ХСИ блоки ва Германия Социал-демократик партияси федерал сайловлардан беш ҳафта ўтгач, коалисия шартномаси тузишга келишиб олди

Бу ҳақда Германиянинг ntv телеканали манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Манбаларга кўра, "барча тафсилотлар" аниқлаштирилганидан сўнг музокаралар натижалари 9 апрел чоршанба куни Берлин вақти билан соат 12:00 да (Тошкент вақти билан соат 15:00) расман эълон қилинади.

Фридрих Мерцнинг канцлер лавозимига сайланиш санаси 6 майга белгиланган. Шу билан бирга, Forsa социологик хизмати ўтказган сўровномага кўра, мамлакат аҳолисининг бўлажак Германия ҳукумати раҳбарига бўлган ишонч даражаси атиги 25 фоизни ташкил этмоқда. Ўз навбатида, сўровнома иштирокчиларининг 69 фоизи ХДС етакчиси Германия канцлери лавозимига муносиб номзод эмаслигини таъкидлаган.

Киритилди: 12:24 09.04.2025. Ўқилди: 510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!