Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаоллик кўрсатиб, юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жамиятда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш борасида намунали фаолият олиб бораётганлиги, шунингдек Фарғона вилояти ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги ишларда фаол иштирок этиб келаётганлиги ҳамда 21 март - Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Фарғона вилояти ҳокими Бозоров Хайрулло Ҳайитбаевич Ички ишлар вазирлигининг “Ички ишлар органларига кўмаги учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.