Хави мураббийликка қайтиши мумкин.
Goal нашрининг Аl Raya'га таяниб хабар беришича, Қатар футбол ассоциацияси испаниялик мутахассисни миллий жамоа бош мураббийлигига тайинламоқчи.
Жамоани ҳозирда Бартоломе Маркес бошқармоқда. Қатар ЖЧ-2026 саралаши 3-босқичида 4 ўйинда 4 очко жамғариб, гуруҳида 4-ўринни эгаллаб турибди ва 5-турда 14 ноябр куни Ўзбекистонни (10) қабул қилади. Охирги турда қатарликлар Эронга 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Хави ўтган мавсум охирида «Барселона» бош мураббийлигидан бўшатилганди. Аввалроқ у Қатарнинг «Ас Садд» клубини бошқарган.