"Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Хави Эрнандес мураббийлик ишига қайтиши мумкин. Испаниялик мутахассис ўзига янги клуб изламоқда. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Манбанинг қайд этишича, Хави жиддий мақсадларни қўйган Европа клубини бошқармоқчи. Шу билан бирга, Эрнандес Испания чемпионатидаги вариантларни истисно қилади, у ерда у фақат "Барселона" билан ишлашга тайёр. Испаниялик мутахассиснинг янги иш жойи 2024/2025 йилги мавсум охирида эълон қилиниши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 45 ёшли мураббий 2021 йилдан 2024 йилгача Каталония жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаган. Эрнандес бошчилигида "Барселона" Ла Лига чемпионига айланди ва Испания Суперкубогини қўлга киритди.