Яқинда бўлиб ўтган сайловларда мағлубиятга учраган АҚШ вице-президенти Камала Харрис 2028-йилги сайловларда иштирок этиш имкониятига эга. Бу ҳақда бешта хабардор манбага таяниб Politico хабар бермоқда.
"Партия унга иккинчи марта мурожаат қилишини тасаввур қилолмайман," - деди Демократик партиянинг номсиз қолишни истаган стратегларидан бири.
Нашр маълумотларига кўра, Харрис ўзининг сиёсий фаолиятини давом эттиришни режалаштирмоқда ва ўз ёрдамчиларига барча мумкин бўлган вариантларни, жумладан, нафақат навбатдаги президентлик сайловларида иштирок этиш, балки Калифорния губернатори лавозимига номзодни ҳам ўрганишни топширган. 2026 йилда амалдаги демократ-губернатор Гевин Нюсом ўз ваколатларини тугатади.
Манбаларнинг таъкидлашича, Харрис телефон суҳбатларида "курашни давом эттиришни режалаштираётганини" бир неча бор эслатиб ўтган. Витсе-президент қишки байрамлар пайтида оиласи билан келгуси режаларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Унинг собиқ ёрдамчиларидан бирининг таъкидлашича, Харрис учун "саёҳат қилиш, чиқиш қилиш ва сиёсий алоқаларини сақлаб қолиш имконини берадиган тузилмани яратиш" табиий бўлар эди.
"У шошма-шошарлик билан қарор қабул қиладиганлардан эмас. Баъзан қарор қабул қилиш учун унга жуда кўп вақт керак бўлади. Шунинг учун мен сизга кафолат бераманки, унинг кейинги қадами қандай бўлиши ҳақида у ҳеч қандай тасаввурга эга эмас," - деди Браян Брокау, Харриснинг собиқ ёрдамчиси, унинг атрофидагиларга яқинлигини сақлаб қолган.