Демократик партиядан президентликка номзод Камала Харрис аксар штатларда аҳоли орасида қўллаб-қувватлаш бўйича республикачи рақиби Дональд Трампни ортда қолдирди.
Бу ҳақда Cook Political Report сиёсий ахборотномаси ўтказган сўров маълумотлари далолат бермоқда.
Тадқиқотга кўра, Харрис Пенсилвания ва Висконсин штатида Трампдан 5 фоиз пунктга, 4 фоизга устунликка эга. Аризонада ва Мичиган ва Шимолий Каролинада. Невада штатида республикачи етакчилик қилмоқда, мамлакатнинг амалдаги вице-президентидан 5 фоиз пунктга ўзиб кетган, Жоржия штатида эса ҳар икки номзодни қўллаб-қувватлаш даражаси бир хил.
Қайд этилишича, Харрис умумий ҳисобда Трампдан 2 фоизлик устунликни сақлаб турибди – респондентларнинг 46 фоизи уни қўллаб-қувватлашга, 44 фоизи эса рақибини қўллаб-қувватлашга тайёр. Респондентларнинг яна 5 фоизи мустақил номзод кичик Роберт Кеннеди учун овоз бериш ниятида.
Таҳлилчиларнинг фикрича, Харриснинг мавқеи "унинг атрофида демократларнинг тўпланиши ва мустақил сайловчиларнинг қўллаб-қувватланиши" туфайли мустаҳкамланган.
Сўров 26 июлдан 2 августгача етти штатдаги 2800 дан ортиқ сайловчи ўртасида ўтказилди. Хато 1,87 фоиз пунктни ташкил этди.