«Бавария» футболчиси Харри Кейн 2026 йилги «Олтин тўп» мукофоти соҳиби бўлди. Футболдаги энг нуфузли индивидуал мукофотни топшириш маросими France Football журнали томонидан Лондон шаҳридаги «Палладиум» театрида ташкил этилди. Ғолибга «Олтин тўп»ни бразилиялик Роналдо топширди.
"Олтин тўп" учун курашда Харри Кейн Килиан Мбаппе ва Ламин Ямални ортда қолдирди.
Илк бор жаҳон футболидаги энг нуфузли индивидуал мукофот Франциядан ташқарида топширилди. Маросимнинг Лондонда ўтказилишига 1956 йилдаги илк «Олтин тўп» соҳиби англиялик футболчи Стэнли Мэттьюз бўлгани сабаб қилиб кўрсатилди.
«Олтин тўп» мукофоти France Football француз журнали томонидан ҳар йили календарь йилнинг энг яхши футболчисига берилади. Ўтган йили ушбу мукофот «ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембелега насиб этган эди.