Бугун 2 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Хамзат Чимаевга муаммо туғдириши мумкин бўлган жангчи номи айтилди

Хамзат Чимаевга муаммо туғдириши мумкин бўлган жангчи номи айтилди

Америкалик ММА жангчиси, UFC енгил вазнида собиқ чемпионлик даъвогари Юрайя Фейбернинг фикрича, бундай спортчи бор.

Америкалик 31 ёшли Энтони Эрнандес ўрта вазннинг амалдаги чемпиони Хамзат Чимаевга жиддий муаммо туғдириши мумкин экан.

"Энтони Эрнандесда ҳар доим Кейн Веласкесдек чидамлилик бор — ажойиб нафас олиш. Бу йирик гавдали мексикалик йигитларда гўёки катта бир ўпка бордек. У тўхтамай ишлай олади. Энди эса унинг ёнида юқори савияли курашчи ва бразилиялик жиу-житсу устаси Элиот Келли ҳамда All-American даражасидаги курашчи Райан Лодер бор.

Сўнгги икки йил ичида у яхшигина ривожланди. Уларнинг машғулот жараёни жуда юқори даражада. Мен биламан, у ўзига ишонади", — деди Фейбер.

Киритилди: 23:54 01.02.2026. Ўқилди: 231 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!