Кеча ижтимоий тармоқларда Грознийда юқори мартабали Чеченистон амалдорлари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги хабар тарқалди. Кейинчалик, унда Адам Қодировнинг кортежи иштирок этгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Чеченистон мухолифати ҳаракати манбаларга таяниб, юқори тезликда ҳаракатланаётган кортеж тўсиққа дуч келганини, натижада бир нечта транспорт воситаларининг тўқнашувига сабаб бўлганини даъво қилмоқда.
Манбаларнинг хабар беришича, бахтсиз ҳодисадан сўнг, Грозний марказидаги кўчалар ёпилди ва жабрланувчи — эҳтимол Адам Қодиров — республика касалхонасига олиб кетилди. Бироқ, кичик Қодиров, шунингдек, бошқа жароҳатланганларнинг сони ва аҳволи ҳақида аниқ ёки тасдиқланган маълумот йўқ.
Аммо Грозний расмийлари Чимаевнинг аҳволи ҳақида хабар беришди.
Чеченистондаги бир нечта манбалар бахтсиз ҳодиса ҳақидаги хабарни тасдиқлади. Уларнинг баъзилари UFC чемпиони Хамзат Чимаевнинг автоҳалокат пайтида Адам Қодиров билан бирга машинада бўлганини хабар қилганди (Манба: Ингушетиянинг "Фортан"га нашри). Бироқ, дастлаб воқеа ҳақида маълумот тарқатган Чеченистон мухолифати ҳаракати Чимаев ҳақидаги хабарларни тасдиқламади. Шунга қарамай, расмий Грозний спортчи тирик ва соғ-саломат эканлигини айтиб, Хамзат ҳақидаги хабарларни рад этди.
"Чимаев иштирокидаги ҳалокатли бахтсиз ҳодиса ҳақидаги маълумотлар бугун ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда. Лекин у ҳозир Дубайда. Унинг аҳволи яхши", - деди "Чечнья Сегодня" ахборот агентлиги Адам Қодировни тилга олмаган ҳолда.